UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   0 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  3 14:32Беллингем Мбаппе ҳақида: "У билан бирга ўйнашни хоҳламайдиган кимнидир биласизми?!"  2 14:10"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили  4 13:23Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди  6 12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  1 12:26Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  6 11:27Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  5 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  8 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  8 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  5 09:25Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Иттиҳод" 4:2  1 09:16«Челси» янги бош мураббийи билан келишувга эришди  7 08:49«Барселона»дан ҳайдалган Хави яна бир бор жамоасини севишини исботлади  16

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" клубининг барча футболчилари ва ходимларини ғалаба билан табриклайман. Катта раҳмат айтаман. Бугун майдонда борини бериб, ҳар бир қарич майдон учун курашиб ғалабага эришдик. Осон бўлгани йўқ. Жамоани ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Ишанов. 

- Жамоаингиз Фарғона вилояти Ҳокими кубогида ажойиб ўйинлар намойиш этганди. Аммо негадир Про лигада ўша ўйинлар кўринмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Биз Про лигада илк бор иштирок этяпмиз. Футболчиларимнинг кўпи бу даражада ҳали ўйнамаган. Шу боис шогирдларимни тушунаман, хато қилади, адашади, ўйиндан-ўйинга бу нарса йўқолиб боради деб ўйлайман.

- Биламиз жамоа ўзаги ёшлардан ташкил топган. Селекция ишлари қандай давом этмоқда?
- Жамоамиз ўзаги ўтган йил Биринчи лигада қатнашган футболчилардан иборат. Фақат икки нафар янги футболчини қўшиб олдик. Шу йигитларга имкон беришга қарор қилдик. Андижон вилоят футбол академиядаги 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган ёш иқтиборли футболчиларни кузатиб келяпмиз. Клубимиз президенти Зафархўжа Раҳимов кейинги йилдан Биринчи лигага 2006-2007 йилда туғилган футболчилар иборат жамоани қўйишни режалаштирмоқда. Бу мавсумда "Андижон-SGS" жамоаси олдига Про лигада қолиш вазифаси қўйилган. Таркибимиз анча ёш ва шу ёшлар билан шу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- "Хоразм" клуби ҳақида нима дея оласиз?
- Бу жамоа анча йиллардан буён Про лигада иштирок этиб келмоқда. "Хоразм"га кейинги баҳсларда омад тилайман, бугун ҳар иккала жамоа майдонга ғалаба учун тушгани кўринди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика