

Гадоев фаолият олиб бораётган "Тэджон Ситизен" клуби Жанубий Корея К-2 лигасининг 5-турида Сато Минори ўйнаётган "Гвангжу" меҳмони бўлиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйиндаги ягона голни айнан ҳамюртимиз ургани қувонарли.
Яна бир эътиборли томони шундаки, Гадоев К-2 лигасининг 5-тур рамзий терма жамоасига ҳам киритилди.

"Гвангжу" - "Тэджон Ситизен" 0:1
Гол: Шоҳруҳ Гадоев 61, - 0:1.
Гадоевнинг голини телеграмдаги расмий каналимизда томоша қилинг ва кўчириб олинг.



