UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  0 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  6 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  15 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  18 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  9

Ширинбой Абдуллаев: "Ўзимизнинг хатомиз туфайли мағлуб бўлдик" Янгиликлар

Ширинбой Абдуллаев: "Ўзимизнинг хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"

"Бухоро" жамоаси посбони Ширинбой Абдуллаев Суперлига-2025 дастлабки баҳси ОКМК - "Бухоро" (2:1) ўйини ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- "Бухоро" жамоаси мавсумдаги дастлабки учрашувини ўтказди. Дастлабки таассуротлар қандай? "Бухоро" мағлубиятга учрашга лойиқ эдими?

- Биз мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик. Бугунги баҳс ҳам анча яхши ўтди. Биринчи ўйин бўлгани учун икки жамоада ҳам ҳаяжон сезилди. Ўзимизнинг хатомиз туфайли мағлубиятга учрадик. Кейинги баҳсларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Бугун икки жамоа ҳам дурангга муносиб ўйин намойиш этганди. Баҳс сўнгида эса хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Ўша вазиятда фол бор эди дейишмоқда. Тез орада ушбу ҳолат бўйича якуний қарорни билиб оламиз. Дурангга лойиқ ўйин кўрсатган эдик, назаримда.

- ОКМК таркиби жиҳатидан "Бухоро"дан кучлироқ жамоа. "Бухоро"нинг кейинги рақиби эса "Қизилқум" бўлади. Бугунги мағлубият "Қизилқум"га қарши баҳсдан олдин салбий таъсир ўтказмайдими?

- ОКМК ўтган мавсумда кумуш медалларини қўлга киритганди. Биз бугун яхши қаршилик кўрсатдик, улардан ёмонроқ ўйнаганимиз йўқ. "Қизилқум" билан ўз уйимизда ўйнаймиз ва яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга интиламиз.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика