Шинжи Кагава фаолиятини Туркияда давом эттиради

1 фев 2019, 07:44
Япония терма жамоаси ва “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради.

Туркиянинг “Бешиктош” клуби япониялик 29 ёшли Шинжи Кагавани мавсум сўнгига қадар ижарага олди. Футболчи жорий мавсум Бундеслигада атиги 2 та ўйинда майдонга тушганди.




Манба: “Бешиктош” расмий сайти