

Унда Сергей Чигатаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Кеча турнирнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, ўзбекистонликлар плей-офф йўлланмаси учун Германия, Австралия ва Жанубий Корея термалари билан баҳс олиб боради.

Бугун Ўзбекистон термаси Тошкент вақти билан 15:15да жанубий кореялик хамкасблари билан баҳс олиб боришади.

Мухлислар турнир учун махсус яратилган "YouTube"даги wmfc2018.com сахифаси орқали учрашувларни кузатишлари мумкин.



