UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  1 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  5 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  40 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14

Шифокорга ва клуб мураббийига тегишли лицензияни бошқа шахсларга берган "Андижон-SGS" жазоланди Янгиликлар

Шифокорга ва клуб мураббийига тегишли лицензияни бошқа шахсларга берган "Андижон-SGS" жазоланди

Про лига 18-туридан жой олган "Шўртан" – "Андисжон-SGS" учрашуви комиссарининг билдиргиси асосида меҳмон жамоа хатти-ҳаракати ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилади.

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 16.12-бандига кўра, учрашув расмийлари орасида лига рўйхатидан ўтган шифокор захира ўриндиғидан жой олиши керак. Аниқланишича, "Андижон-SGS" жамоаси Ғузор шаҳрига шифокорсиз етиб келган. Шундан келиб чиқиб, Лига комиссарини чалғитган ҳолда шифокорни расмий қайдномага киритган ҳамда шифокорга тегишли лицензияни Лига рўйхатидан ўтмаган бегона шахсга тақдим этиб, уни техник зонага киритган. Шунингдек, клуб мураббийи Расулжон Раҳмоновга тегишли лицензия ҳам бегона шахсга тақдим этилиб, у ҳам техник зонага киритилган. Лига комиссари лицензиялар ва уларнинг ёрдамида техник зонага киришга уринган шахсларни бирма-бир солиштириб чиқиш жараёнида мазкур ҳолатга ойдинлик киритган ва уни баёнлаштирган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Андижон-SGS" бош директори Исломбек Рустамов раҳбар сифатида ўз қўли остидагиларга жавобгар эканлиги, бироқ "Андижон-SGS" жамоаси регламентнинг қатор талабларини қўпол равишда бузгани ва бундай ҳолат ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилиши юзасидан огоҳлантирилди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика