Шехич фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради

Sherzod Nurmatov
1 авг 2023
Дарвозабон Ибрагим Шехич "Коньяспор"дан "Ал Ҳалиж"га ўтди.

Саудия Арабистони клуби Босния ва Герцеговина терма жамоаси футболчиси трансферини тасдиқлади.

Шехич 2018 йилдан буён Туркияда ўйнамоқда. Аввалроқ у Озарбайжонда 5 йил ўтказган ва у ерда "Қорабоғ" жамоасида ўйнаган.

Шнхич ўтган мавсум барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол ўтказиб юборган. Шунингдек, унинг ҳисобида гол ўтказиб юборилмаган 10 та учрашув бор.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Milliyet