UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  0 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  0 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  9 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  1 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  2 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  3 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  11 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  20 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  24 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  9 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  1 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  2 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  2 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1

Шерзод Райимжонов "Нефтчи" бош мураббийи кимлигига ойдинлик киритди Янгиликлар

Шерзод Райимжонов "Нефтчи" бош мураббийи кимлигига ойдинлик киритди

“Нефтчи” селекционер мураббийи Шерзод Райимжонов Ўзбекистон кубогига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.


- Янги форматдаги ПРО-лига ва Кубок баҳсларига қуръа ташлаш маросимида иштирок этдингиз. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
- Кубокнинг янги формати ҳақида нима дейишим мумкин? Бу Суперлиганинг ўртамиёна клублари ва ПРО-лига жамоалари учун айни муддао бўлди. Сабаби футболда омад жуда катта ўрин тутади. Мана қуръани кўрдингиз ПРО-лига клублари бир-бирлари билан тушишди. Агар омадингиз келса хатто финалга қадар гранд клуб билан тўқнаш келмасингиз мумкин. Шундай экан янги форматдаги кубок шахсан менга ёқди.



- Жамоада расман бош мураббий ким?
- "Нефтчи" бош мураббийи - Сергей Ковшов. Уни ПФЛдан бош мураббий деб рўйхатдан ўтказганмиз. Унда А лицензияси бор. Аммо ушбу лицензия 4 йилга берилади. Ушбу муддатдан сўнг барча мураббийлар уни узайтириши лозим. Бу муддат якунига етди. Бори шу. Айни пайтда Баҳром Ҳайдаров "Нефтчи" бош мураббийи вазифасини бажармоқда. Яқин орада Сергей Ковшов А лицензиясини узайтиради ва барчаси жойига тушади. Ковшов машғулотларда ишламоқда, жамоани тайёрламоқда. Фақат ўйинлар вақтида у қайдномадан ўрин олмаяпти.

- Ҳужумчи Мурод Бобожонов қачон майдонга тушади?
- Мурод Бобожонов масаласига келсак уни 20 февраль куни "Локомотив" клубидан қайтариб олдик. Аммо сафимизга жароҳати билан келди. Мана бир ойдан ортиқ муддат биз билан бўлиб турибди, аммо ҳозирга қадар умумий гуруҳда машғулотда иштирок этмади. Шу боис ҳам ПФЛ томонидан ўтказилган нормативларда қатнашмади. Жароҳатини даволаб бўлгач бу нормативлардан ўтишига ишонаман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика