Шерзод Эсанов: "Стадиондаги атмосфера ҳар доимгидан ҳам ажойиб бўлди"

Sherzod Nurmatov
29 апр 2024
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Андижон" – "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг "бургутлар" футболчиси Шерзод Эсанов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин олдиндан қийин ўтишини билгандик. Шу боис ҳар томонлама муносиб тайёргарлик кўрдик. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши сабабли яхши натижага эришдик деб ўйлайман. Стадиондаги атмосфера ҳар доимгидан ҳам ажойиб. Асосий вазифани бажардик.

Асосий таркибда тушаманми ёки иккинчи бўлимдами – бу мураббийнинг танлови. Жамоамнинг ғалабаси муҳим ҳисобланади. 

ОТЖдаги дўстларимизга, акаларимизга омад тилайман. Камида Олимпиада йўлланмаси ва чемпионлик билан қайтиб, халқимизни хурсанд қилишсин", – дейди Шерзод Эсанов.






Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia