"Шериф" устози: "Ишонинг, ҳаммаси энди бошланмоқда"
30 сен 2021 20:56
Янгиликлар
"Шериф" устози: "Ишонинг, ҳаммаси энди бошланмоқда"
"Шериф" бош мураббийи Юрий Вернидубнинг айтишича, жамоадагилар ҳозирча Чемпионлар лигаси плей-оффи борасида ўйламаяпти.
"Ҳали гуруҳ босқичидан чиқиш ҳақида гап-сўз йўқ. Олдинда 4 та тур бор. Ишонинг, ҳаммаси энди бошланмоқда. Ҳар бир ўйинга босқичма-босқич тайёрланиш лозим. 7 декабрь куни "Шахтёр" билан гуруҳдаги сўнгги ўйинимиз бўлади – ўшандан сўнг кўрамиз", – деди Вернидуб.
"Шериф"нинг ЧЛдаги дебют иштироки муваффақиятли кечмоқда – икки турда икки ғалаба. Молдова клуби аввал уйда "Шахтёр"ни (2:0), сешанба куни эса Мадридда "Реал"ни (2:1) ютди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар