

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг Криштиану Роналдуни "Шериф"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари ҳақида гапирди.
"Ронулднинг ўйин давомида жуда кўп вазиятларда омади келмади. Аммо у олдинга ўтишда давом этди. У таслим бўлмади. Охирида эса ўзига керакли нарсага эришди ва гол урди. Мана Роналдунинг бутун фаолиятидаги муваффақиятларининг калити нимада", -дейди Эрик тен Хаг.
Маълумот учун, кеча МЮ Европа Лигаси бешинчи турида "Шериф"га қарши майдонга чиқиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Криштиану Роналду гол уришга эришди.



