UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Реал" бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  44 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  27 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  3 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  13 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1

Шерали Жўраев: "Ғалаба осонликча қўлга киритилмайди" Янгиликлар

Шерали Жўраев: "Ғалаба осонликча қўлга киритилмайди"

Олий лига тўртинчи туридан жой олган «Обод» — «Қизилқум» жамоалари учрашувидан (2:2) сўнг, навоийликлар ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— «Обод»га қарши ўйин олдидан рақибнинг бир неча учрашувлари видео ёзувларини кўриб ўргангандик, — деди Шерали Жўраев. — Уларнинг қандай кучга эга эканлигини яхши билардик. Шу боис, ўйинни юқори суръатларда бошлашга уриндик. Учрашув бошида ҳисобни очганимиз бизга акс таъсир қилди. Олдинги ўйинларда ғалаба қозонганимиз учунми бироз хотиржамликка берилдик. Натижада рақиб бизни жазолади. Кетма-кет икки бор ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Яхшиямки, ўйин охиригача ҳужумкорликни сусайтирмай гол киритдик ва мағлубиятдан қутулиб қолдик. Ишонаманки, бу учрашув келгусида жамоамиз учун жиддий сабоқ бўлади. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар уни ҳурмат қилишимиз ва майдоннинг ҳар бир қарич ерида тўп учун кескин курашишимиз зарур. Ғалаба эса осонликча қўлга киритилмайди, - дейди Шерали Жўраев.

«Қизилқум» ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика