Шекспир: "Яқинда "Лестер"ни ҳисобдан чиқаришган эди, ҳозир эса аксинча"

Aslanov Jasurbek
1 апр 2017
"Лестер Сити" бош мураббийи Крэйг Шекспир жамоанинг Англия чемпионати сўнгги турларидаги ўйинлари борасида фирк билдирди.

"Лестер" кетма-кет учта ғалабага эришди ва турнир жадвалида 15-ўринга кўтарилиб олди.

"Лестер" футболда ҳамма нарса тескари айланиб кетиши мумкинлигининг исботи. 3 тур олдин биз турнир жадвалининг қуйи қисмида эдик, одамлар эса бизни ҳисобдан чиқаришди. Тезроқ хавфли зонадан узоқлашсак, шунча яхши. Бу асосий вазифамиз. Олдимизда 2 та уй учрашуви бор, ғалаба қозонсак хавфсиз ҳудудда бўламиз, мағлубиятга учрасак ҳаммаси тескари бўлиши мумкин" - дейди Шекспир.

АПЛ турнир жадвали билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport