“Шеффилд Юнайтед” АПЛда 90 йил аввалги антирекордни такрорлади

Eldor Akmurzayev
13 дек 2020
Англия чемпионати 12-турида “Шеффилд Юнайтед” сафарда “Саутгемптон” билан ўйнаб, йирик ҳисобда (0:3) имкониятни бой берди.

Жамоа жорий мавсум атиги бир очко жамғарган ҳолда жадвалда охирги ўринда турибди.

1930/31 йилги мавсумдан бери АПЛ стартидан ўрин олган 12 та ўйинда ҳеч қайси жамоа бунчалик кам очко тўпламаганди. Ўшанда “Манчестер Юнайтед”да 12 турдан кейин 0 очко бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Крис Уайлдер шогирдлари мавсумдаги ягона очкони “Фулхэм” (1:1) билан ўйинда олди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Gracenote Live