

"Шеффилд" тарбияланувчиси уч ярим йил деганда клубга қайтди ва 4 йиллик шартнома имзолади.
"Sky Sports" хабарига кўра, Чемпионшипга равона бўлган "Борнмут" 22 ёшли посбоннинг трансферидан 18,5 млн фунт ишлаб олган.
Ўтган мавсумда Рэмсдейл Англия ёшлар терма жамоалари ва АПЛ ўйинларида 37 ўйинда қатнашиб, 48 марта дарвозасидан тўп олиб чиқди.
Қайд этиш керак, "Шеффилд" 2017 йилнинг ёзида посбонни 845 минг фунт эвазига "Борнмут"га сотиб юборганди.



