"Шахтёр"да фаолият олиб борган бразилиялик футболчи Хитой терма жамоасида ўйнаши мумкин

"Шахтёр"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Алекс Тейшейра Хитой термасида ўйнаши мумкин.

Боиси, Тейшейра Хитой фуқаролигини олмоқда. Ҳозирда хитойликлар бош жамоасини Марчело Липпи бошқармоқда. Италиялик мутахассис раҳбариятдан бир нечта ўйинчиларни маҳаллийлаштиришни сўраган. 

 Эслатиб ўтамиз, Тейшейра 2010-2015 йиллар мобайнида Украинанинг "Шахтёр" клубида ўйнаган. 29 ёшли бразилиялик 2016 йил январ ойидан бери Хитойнинг "Цзянсу Сунин" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Унинг статистикаси билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин.

МавсумЖамоаТурнирЎйинГолПеналтидан голАссистГол+ПасСариқ карточкаҚизил карточка
2018"Цзянсу Сунин"
Хитой. Олий лига129121110
2019"Цзянсу Сунин"
Хитой. Олий лига2813141730

Манба: football24.ua