“Шахтёр” (Солигорск) ЕЧЛ 2021/22 йилги мавсумини қайси босқичдан бошлаши маълум

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2020
Хабарингиз бор, бугун Беларусь чемпионати жорий мавсуми ўз якунига етди ва унда “Шахтёр” бош соврин эгасига айланди.

Солигорскликлар ўз тарихида 3-маротаба чемпионликни қўлга киритиш билан бирга Чемпионлар Лигаси 2021/22 йилги мавсумига ҳам йўлланма олди.

Жасурбек Яхшибоев ўйнаётган жамоа баҳсларни 1-саралаш раундидан бошлайди. Умуман мусобақа янги мавсумининг квалификация раунди 2021 йил июнида бошланиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Яхшибоевнинг "Шахтёр" билан ижара шартномаси мавсум охирагача мўлжалланганди. Унинг трансфер ҳуқуқи эса "Пахтакор"га тегишли.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia