

"Шахтёр" молиявий муаммоларини бартараф этиш мақсадида Мудрикни сотиб юбормоқчи. Клуб учун ўзи сўраган пулни олиш муҳим. "Шахтёр" тахминан 50 миллион евро талаб қилмоқда, агар кимдир шунча пул берса, Михаил кетади", – деди журналист Игорь Циганик.
21 ёшли Мудрик жорий мавсум "Шахтёр" сафида 8 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан келишуви 2026 йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Аввалроқ "Ньюкасл" украиналик футболчи учун 50 миллион фунт тўлашга шайлиги айтилган эди.



