

Corriere dello Sport хабарига кўра, "Интер" вакиллари Стефано Сенси ва Алексис Санчес Италияда қолишган. Таъкидланишича, ҳар икки футболчининг мушакларида муаммолар юзага келган.
Маълумот учун, "Шахтёр" — "Интер" ўйини 27 октябрь куни ўтказилади. 1-турда "нерадзуррилар" "Боруссия М" билан дуранг ўйнаган бўлса (2:2), "Шахтёр" меҳмонда "Реал"ни мағлуб қилганди (3:2).



