UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Расман: “Аякс” футболчиси “Байер”га ўтди   0 07:45“Севилья” “Реал” футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади   0 07:23“Реал”да янги мавсум ким иккинчи посбон бўлиши маълум   0 07:05Расман: Алессандро Неста “Фрозиноне” бош мураббийига айланди   1 01:50"Ювентус" Погбанинг трансфери учун МЮга қанча маблағ ажратиши маълум бўлди  7 01:20ЛаЛига президенти Неймарнинг «Барселона»га қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  2 00:50"Манчестер Юнайтед" Хамес борасида "Реал"га таклиф билан чиқди  4 00:20Энди "Дижон"да ҳам Месси бор  20 23:50Спорт оламининг энг бузғунчи вакиллари рейтингидаги пешқадамлик "Барселона" форвардига берилди  18 23:25Уругвайлик футболчи Копа Америка-2019да бошқа майдонга тушмайди  3 23:10Тотти: "Ҳали эсимни йўқотганимча йўқ"  7 22:46"Манчестер Сити" трансфер борасида "Ювентус" билан келишиб олди  13 22:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 22:20"Челси" испан грандларининг таклифига рад жавобини берди  2 21:56"Дерби": "Лэмпард бизни тушунишини истаймиз"  8

Шавкат Саломов: «Сурхон»га ўтганим сабаби «Бухоро»да 2-3 киши мени кўришни истамади» Янгиликлар

Шавкат Саломов: «Сурхон»га ўтганим сабаби «Бухоро»да 2-3 киши мени кўришни истамади»

Термизнинг “Сурхон” жамоаси мавсумни яхши бошлаб, айни дамда турнир жадвалида пешқадам “Пахтакор”дан кейинги 2-ўринни эгаллаб турибди.

Сўнгги турда Сурхондарё клуби Жиззахда “Сўғдиёна”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу баҳс қаҳрамонига айланган “Сурхон” етакчиси Шавкат Саломов билан ўйиндан кейин интервью уюштирдик. Суҳбат давомида тажрибали яримҳимоячи «Пахтакор» билан ўйин ва бир қатор саволларга жавоб берди.

- Шавкат, “Сурхон”нинг “Сўғдиёна” устидан йирик ҳисобда зафар қучишини кўпчилик кутмаганди...

- Бу футбол, унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Сафардаги ғалабамиз билан бутун Сурхондарё аҳлини табриклайман. 0:3 ҳисобли ғалабага қарамай, ўйин биз учун осон эмас, анча қийин бўлди. Жиззахда яхши жамоа шаклланган, аммо бугун биз мураббийлар кўрсатмасини 100 фоизга тўғри бажариб, рақибдан устунлик қилдик. Бизни стадионда тинмай қўллаб-қувватлаган термизлик мухлисларга катта раҳмат дейман. Ғалабамизга уларнинг ҳиссаси катта бўлди.



- Қайси бири қувонарлироқ - дубль қайд этганингизми ёки жамоа ғалабаси?
- Мен учун энг қувонарлиси, жамоамиз ўйини ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бораётганлиги. Эътибор берган бўлсангиз, 1- ва 2-турдаги “Металлург” ва “Динамо”га қарши ўйинимизга нисбатан бугун анча яхши ўйнадик, йигитларимиз тобора бир-бирини яхши тушуниб боришмоқда. Жамоамиз янги, адашмасам, тўлиқ таркибда машғулотлар ўтказаётганимизга 40 кундан ошмади. Яна 4-5 та ўйиндан кейин “Сурхон” ўйини янада шаклланишига шубҳам йўқ.

- 0:3 ҳисобли кутилмаган натижа айнан ниманинг эвазига қўлга киритилди? Қарши ҳужум тактикаси эвазигами?
- “Сўғдиёна”ни йирик ҳисобда мағлуб этганимизни кутилмаган натижа деб ҳисобламайман. Дебютант бўлсак-да, таркибимиз ўзига яраша кучли, Жиззахга фақат ғалаба учун келгандик. Қарши ҳужумларда рақибни жазолай олдик. Иштиёқ кучли эди бизда.

- Бош мураббий Андрей Микляев ўйин олди қандай кўрсатма берган эди?
- Сафарда бўлганимиз учун ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қилдик, қарши ҳужумда эса рақибни жазолаш режамизда бор эди. Мураббийларимиз худди уйда ўйнаётгандек, тўпни ўзимизда сақлаб, ўз ўйинимизни кўрсатишни сўрашганди.



- Голларингиз анча чиройли чиқди. Айниқса, узоқдан йўлланган 1-голингиз...
- Ўша вазиятда кўпчилик мени тўпни жарима майдонига оширади деб ўйлаган бўлса керак. Мен эса кутилмаган зарбани амалга оширдим, омадим келди ҳисобни очдим. Иккинчи ва учинчи голимиз эса бутун жамоанинг тезкорлиги ва ҳамжиҳатлиги эвазига киритилди.

- “Хет-трик” қилишингиз мумкин эди, аммо бўш дарвозага гол урмай, Шерзод Ҳакимовга оширдингиз...
- У янада қулай вазиятда эди, шу боис ўзим эмас, ҳужумчимиз гол уришини кўпроқ истадим. Шерзод олдинги иккита турда ҳам гол урганди.

- Навбатдаги турда “Сурхон” Термизда “Пахтакор”га қарши тўп суради. Пешқадам жамоага қарши осон бўлмайди...
- “Пахтакор” бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Бундай рақибга қарши ўйин биз учун ҳам жиддий синов бўлади. Ўйлайманки, барчамиз юракдан ўйнасак, мураббийлар кўрсатмасини тўғри бажарсак, “Пахтакор”ни мағлуб этиб мухлисларни қувонтиришимиз мумкин.

- Учта ўйиндан кейин жамоалар ўртасидаги савия борасида қанақадир хулоса қилиш мумкинми?
- Йўқ, айни дамда биз ким билан ўйнаган бўлсак, барчаси тенгкучли жамоалар бўлди. Масалан, “Металлург” билан 1:1 ўйнадик, “Динамо”ни 1:0 ютдик, “Сўғдиёна”ни 0:3 ҳисобида мағлуб этган бўлсак-да, барча жамоалар тенгкучга эга деб ўйлайман. Менимча, 7-8-турдан сўнг жамоаларнинг ҳақиқий кучи ва имконияти кўрина бошлайди. Чунки ўша ўйинларда жамоанинг захираси қай даража кучли эканлиги билинади.

- “Сурхон” олдига раҳбарият томонидан қандай вазифа қўйилган?
- Энг биринчи мақсадимиз ҳар ўйинда ғалаба қозониб, “Сурхон” мавқеини тиклашдан иборат. Клуб олдига қўйилган бош вазифа ҳақида аниқ гапиришни истамасдим. Ҳар ўйинда имконқадар ўз ишимизни яхши бажараверсак, кўзланган мақсадимизга эришамиз.



- Эшитишимизча, мавсум олди “Сурхон”га янги футболчилар чақирилаётганда уларга жамоа Про-Лига эмас, Суперлигада ўйнаши айтилган. Бу борада сизга ҳам олдинроқ таклиф билан чиқилганида Суперлигада ўйнашингиз айтилганмиди?
- Бу борада хабарим йўқ. Шахсан ўзимга таклиф билан чиқилганида ҳам, дастлабки оғзаки келишувга эришганимизда ҳам аллақачон “Сурхон”нинг Суперлигада чиққанлиги расман эълон қилинган эди. Унгача эса “Бухоро”ни тарк этганимдан кейин “Бунёдкор”да машғулотларда иштирок этаётгандим.

- Собиқ жамоангиз “Бухоро” мавсумни яхши бошлай олмади. Бухоролик футболчи сифатида нега “Бухоро” сафида қолмадингиз? Жамоани тарк этишингиз Улуғбек Бақоевнинг кетиши ёки унинг ўрнига Бахтиёр Ашурматов тайинланиши билан боғлиқми?
- Йўқ, асло бундай эмас. Аксинча, “Бухоро”да қолишимни мухлислар жуда кўп сўрашди, қолаверса Бахтиёр ака Ашурматов тайинланганларидан кейин суҳбатлашганимизда, “Бухоро”да чақиргандилар, уларга раҳмат. Аммо, “Бухоро” клубида 2-3 та шахслар борки, мени жамоада кўришни хоҳламадилар. Улар футболни жуда яхши тушунарканлар, омадларини берсин. Масалан, Улуғбек Бақоев жамоадан кетганидан сўнг, “Бухоро”да Шуҳрат Файзиевни қўйишгач, бир киши ҳам телефон ҳам қилмади, “Шавкат қаердасан, жамоага келасанми?” – деб сўрамади ҳам. Йил бошида Бахтиёр Аъзамович бош мураббийга айлангач, дарҳол телефон қилиб, жамоага чақирдилар. Аммо, у кишига очиғини гапириб, “Бахтиёр ака, мен “Бухоро”га бораман, аммо у ерда 2-3 киши мени кўришни истамайди, улар футболни жуда яхши тушунар экан, майли ўзлари билганича иш кўришсин. Таклиф учун раҳмат, аммо узр, мени кўришни хоҳламайдиган жойга мен боролмайман” - деб тўғрисини айтдим. Сабаби, мен қаерга ҳурмат қилиб чақирган, мени кўришни истаган жойга бораман. Аммо, мен 19 йилдан буён футболда бўлсам-у, футболга бир ой келиб, мендан яхшироқ тушунишларини айтаверишса, унда уларга омад тилайман. Бухоролик мухлислардан эса миннатдорман, улар мени доим қўллаб-қувватлашган, улардан узр сўрайман. Мени тарбиялаган “Бухоро” жамоаси ўйинларига бефарқ эмасман, собиқ жамоамга омад тилайман.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +36   

Фикрлар

+5   
14 апр 16:03:57
Milandini
Shava Buxoroni qanchalik yaxshi ko'rishizni ko'p isbotlagansiz. Buxorolik muxlislar ham har doim sizga muxlislik qiladi. Buxoro uchun qachondir yana o'ynab 2 3 ta yosh o'yinchilarni o'sishiga yordam berishingizga ishonib qolamiz. Faqat Olg'a va omad ammo Buxoroga qarshi o'yinlarda emas faqat.
+5   
14 апр 14:43:55
Axtamsher
сабабчини очик ойдин айтсаиз яхши буларди тахминим Тура Барно бл амирло гиязов
+4   
14 апр 14:41:46
Наим Махмудов
Шава сени иккинчи даврада БУХОРОДА КУТИБ КОЛАМИЗ. Мухлисларинг номидан узок Россиядан
+3   
14 апр 16:25:59
Axtamsher
NURAFSHON BUXORO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Йук Тура ака эмас у киши Шавани яхши савиядаги футболчи эканини яхши билади манимча Амрулло
була узи футболни тушунмайди булани яна рахбар килганла биталари милитция ходими биталари ахрана ходими канайга бунакага футбол ривожланади!!!
+3   
14 апр 14:39:56
Old city boyS
Buxoro raxbarlari Salomovni qadrini bilmabdida
+2   
14 апр 15:33:49
Buxoro Shox
2davrada buxoroda kutsmiz albatta
+2   
14 апр 15:29:46
Bars@7070.
Барбир Бухорода фаолиятини тугатса керак.
+2   
14 апр 15:20:43
Охун Хофиз
Саволларга очиқ ойдин жавоб берибди омадини берсин.
+1   
14 апр 16:41:05
Pep_Messi
Tôra Ishkamba hamma joyga burnini tiqib yuripti
+1   
14 апр 16:12:38
Ювентус фк
Кимлар экан уша икки уч киши, биттаси Шухрат Хамроевми
+1   
14 апр 15:15:35
NURAFSHON BUXORO
Шава укам Сурхондаги фаолиятингизга омад 2-даврада Бухорода кайтишингни кутамиз
+1   
14 апр 15:13:37
NURAFSHON BUXORO
Axtamsher фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
сабабчини очик ойдин айтсаиз яхши буларди тахминим Тура Барно бл амирло гиязов
Йук Тура ака эмас у киши Шавани яхши савиядаги футболчи эканини яхши билади манимча Амрулло
+1   
14 апр 14:54:02
ruziev i.i
Хаммани омадини берсин
   
15 апр 09:12:20
Z @ L @ T O Y
Shava seni ikkinchi davrada Buxoroda kutamiz. Hammasiga tupur Buxoroga qayt qaysi yuraging bilan Buxoroga qarshi o'ynaysan yuraging boradimi shunga. Iltimoss shava qayt Buxoro xalqi uchunnnnn hammmasi yaxwi bir san kam
   
15 апр 00:18:52
ФутболN1
Билиб билмай одамга тухмат килиш гунох булади хурматли бухоролик мухлислар!!!
Шавкат худо хохласа кайтади Бухорога. Хозир эса уни янги жамоасида омад тилаб коламан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг