

Январь ойи бошида Малайзиянинг "Т-Тим" клуби сафида кўрикда бўлган Саломов айни пайтда Қозоғистоннинг "Атирау" клуби машғулотларида иштирок этмоқда. Бу ҳақда "Футбол Экспресс" газетаси хабар берди. Футболчи ўз вақтида Қозоғистонда ўйнаган. 2013 йил "Жетису", 2014 йил Қарағанданинг "Шахтёр" клуби шарафини ҳимоя қилган Саломов яна қўшни юртда ўйнаши мумкин.




