

"Бугун анча ҳужумкор ва шиддатли ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоада ҳам кўплаб голли вазиятлар бўлди, лекин ҳар иккала жамоа ҳам имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. Менимча ўйин дурангга мос бўлди. Бизда жуда кўп стандарт вазиятлардан ҳисобни очиш учун имконият бўлган бўлса-да, бу борада омадимиз чопмади. Мухлисларимиз ҳар учрашувда бизни мана шундай қўллаб туришса, биз албатта кўзлаган мақсадимизга эришамиз. Ажойиб мухлисларимиз бор, уларга катта раҳмат”, - дейди Саломов.



