

"Шўртан" билан ўйинда "Бухоро" клуби олий лига тарихидаги ўзининг 1000-голини урди. Кўҳна шаҳар клуби ҳисобида бу ўйиндан олдин 997та гол бор эди. Учрашувда мезбонларнинг учинчи голини урган Шавкат Саломов "Бухоро"нинг олий лигадаги 1000-голига муаллифлик қилди.



