Шавкат Саидов: "Олмалиқ"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман"
19 май 2017 09:29
Янгиликлар
Шавкат Саидов: "Олмалиқ"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман"
- "Бугунги учрашув анча қизғин ва курашларга бой ўтди. Буни ҳакам томонидан кўрсатилган огоҳлантиришлар сонидан ҳам билиш мумкин. Майдоннинг ҳар қаричи учун кураш бўлди. Биринчи таймда гол уриш имкониятимиз бўлди. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсадик. Ўйиннинг иккинчи қисмида мезбонлар яхши ўйин намойиш этишди. Уларни ҳақли ғалаба билан табриклайман.
Жамоа таркибида етарлича рақобат бор. "Олмалиқ"ни ўйин услубини ўрганган ҳолда бугун дарвозамизни бўйдор посбон Султоновга ишониб топширдик. Шунингдек, катта тажрибага эга Даврон Каримқуловни ҳам асосий таркибга туширдик. Ўтган ўйинда чап қанот ҳимоясида ёш футболчи Тошқўзиев ҳаракат қилганди. Таркибдаги ўзгаришлар тез орада ижобий натижа беришига ишонамиз", - дейди Саидов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар