UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, жамоа 34-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  12 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  10 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  36 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  14

Шавкат Саидов: "Навбаҳор"нинг олий лигада қолишини барча бекободликлар, “Металлург” клуби чин дилдан хоҳлайди" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Навбаҳор"нинг олий лигада қолишини барча бекободликлар, “Металлург” клуби чин дилдан хоҳлайди"

“Металлург” – “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг учрашув ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: Бугун чиройли, ҳужумкор футбол намойиш этдик. Йирик ғалаба учун барча футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлиб ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборган бўлсакда, Тошкентда “Бунёдкор”га қарши кечган учрашувдан фарқли ўлароқ яратилган вазиятлардан унумли фойдаландик. Йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Бутун ўйин давомида ҳужумкор футбол намойиш этишди ва Бекобод аҳлини хурсанд этишди.

“Навбаҳор” шонли тарихга эга, мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири бўлиб келган. Бу жамоанинг олий лигада ўз ўрни, мавқеини сақлаб қолишини биз – барча бекободликлар, “Металлург” футбол клуби вакиллари чин дилдан хоҳлаймиз. Бугун улар учрашувни жуда фаол бошлашганди. Аммо айни пайтда жамоанинг эгаллаб турган мавқеи ўйинчиларнинг психологиясига қаттиқ таъсир кўрсатганлиги сезилиб турди. Бошлаган ишларини охиригача етказа олишмади. Чизиқлардаги узилишлардан, бўшлиқлардан эса биз унумли фойдаландик. Биринчи таймнинг ўзидаёқ йирик ҳисоб қайд этилганидан кейин эса “Навбаҳор” қаршиликни тўхтатди. Кейинги учрашувларда “Навбаҳор”га омад тилайман, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика