UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  1 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  4 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  46 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  15 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0

Шавкат Саидов: "Металлург" мавсумни муносиб ўтказди" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Металлург" мавсумни муносиб ўтказди"

“Металлург” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг фикрларини сўрадик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: Чемпионатнинг охирги турини ўз мухлисларимиз қаршисида ўтказаётганлигимиз боис фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушдик ва мақсадимизга эришдик. Бугун ўйинчиларимизнинг барчаси ўз зиммаларига юкланган вазифани мукаммал бажаришди. Албатта, ҳисоб бундан-да йирикроқ кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Агар футболчиларимиз яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишганида, пенальтиларни аниқ амалга ошира олганимизда. Бевосита мавсум ҳақида ҳам фикримни қисқача баён этиб кетадиган бўлсам, чемпионатни муносиб ўтказдик, дея оламан. Баъзи учрашувларда кучни тўғри тақсимлай олмаганимиз, бемавруд очко йўқотиш сабаб еттинчи ўринга тушиб қолдик. Лекин бу ҳам ёмон натижа эмас.

Мавсум давомидаги матбуот анжуманиларида таъкидлаб келдик, клуб олдига бу йил олтинчи-ўнинчи ўринлар оралиғидан жой эгаллаш вазифаси қўйилганди. Бу вазифани бажардик. Энг муҳими чиройли, ҳужумкор ўйин намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд этдик. Чемпионат тўпурарлари рўйхатида иккинчи поғонадан жой эгаллаган Зоҳид Абдуллаев клуб рекордини янгилади. Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди. Иқтидорли ёшларимиз Исломжон Қобилов, Жавоҳир Эсонқуловлар эса 19 ёшгача бўлган терма жамоамиз таркибида қитъа чемпионатида қатнашди. Хуллас, бу йилги мавсумдаги иштирокдан кўнгил тўлди. Энди, яна икки кундан кейин Тошкентда тўпланамиз. Қишки таътил олдидан ўйинчиларга ажойиб мавсум учун миннатдорчилик билдирамиз. Тўкин дастурхон атрофида жамланиб, кейинги мавсум режалари ҳақида гаплашиб оламиз.

Бугунги учрашувдаги рақибларимиз – “Нефтчи” жамоаси ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдираман. Фарғоналиклар ўз уйларидаги ўйинда ҳам, бугун Бекободда кечган учрашувда ҳам жиддий рақобат кўрсатишди. Бу клуб ўз номи, тарихига эга бўлган жамоа. Ўйлайманки, “Нефтчи” қаддини яна тиклаб олди. Улар кейинги мавсумларда бемалол юксак натижаларни ҳал этишга қодир. Бу йўлда фарғоналикларга омад тилайман, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика