

Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Тўғрисини айтсам жамоанинг айни пайтдаги аҳволи бизни жуда ташвишлантираяпти. Қишқи йиғиндаги ҳолатнинг ярмига ҳам кўтарилолмаяпмиз. На дарвозабонларни, на ҳимоячиларни, ярим ҳимоячилар ва ҳужумчиларимизни ҳам таниб бўлмаяпти. Футболчилар олти-етти йилдан буён битта таркибда ўйнаб келишаётган бўлса-да, бу мавсум худди янгидан тузилган командага ўхшаймиз. Кетма кет мағлубиятлар футболчиларнинг ҳам, мураббийларнинг ҳам руҳиятини анча синдириб қўйди. Эҳтимол таркибга “янги қон қуйилиши” керакмикин? Албатта, мураббийлар штаби қараб тургани йўқ. Биз бу омадсизлик ботқоғидан чиқиб кетиш йўлини ахтараяпмиз. Мухлисларимиз бизга ишонишларини истардим. Бизнинг кўчамизда ҳали албатта байрам бўлади.
"Металлург" матбуот хизмати
"Металлург" матбуот хизмати



