UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Шавкат Муллажонов: "Қийин вазиятга тушиб ундан чиқиб кета олдик" Янгиликлар

Шавкат Муллажонов: "Қийин вазиятга тушиб ундан чиқиб кета олдик"

Саудия Арабистонига қарши ўйинда ҳимояда ажойиб ўйнаган Шавкат Муллажоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
Хитой билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин Муллажоновни танқид қилиб ёзган эдик. Бугун эса у росмана ўз ўйинини кўрсата олди. Биз ундан кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйин кутамиз.

- Бугун ўтган икки ўйиндан тубдан фарқ қилган баҳс бўлди. Сиз бугун курашларга тап тортмай ўйнадингиз...
- Саудия Арабистонига қарши ўйинда 3 очко жуда муҳим эди... Боримизни бердик, ортга йўл ҳам йўқ эди. Хитой билан баҳсда ҳам яхши ўйнаган эдик, иккинчи бўлимда ҳудди бошқа футболчилар тушгандек бўлди. Бугун у хатоларни такрорламадик ва натижа ҳам шунга яраша бўлди.

- Саудия Арабистони КХДРни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Бугун рақибнинг ўйини чиқмади дея оласизми? Ҳудди биз билан Хитойга қарши кечган ўйин каби?

- Йўқ, бугун рақиб ҳам яхши ўйнади. Икки жамоа ҳам ўз ўйинини кўрсатди, фақат биз гол урдик. Арабларга эса гол уриш учун имкон бермадик. Хитой билан иккинчи бўлимда биз умуман ўйнамагандик.

- Пенальти ҳақида нима дея оласиз? Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғриси мен ўша вазиятда тўпга қарамаётгандим, вазиятни кўра олмадим. Тўғри ҳакамлар кўп хато қилишди, мени ўзим билан бир неча вазиятда шундай бўлди. Улар

- Ҳисоб тенглашгач биз яна "уйғондик". 70-дақиқада Яна иккита гол ура олдик. Кеча, мураббийни ҳар бир ўйинчининг алоҳида гаплашиб чиққани қанчалик фойда берди.
- Бугун биргина мураббийнинг эмас халқимиз биздан ғалаба қозонишимизни кутиб турганди. Хитой билан ўйинда ишончни оқлай олмадик, ўзимизни қийин вазиятга туширдик. Лекин шундай қийин вазиятдан чиқиб кета олдик. Ҳамма-ҳамма буни англаб етганди.

- Кейинги ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қила оламизми?
- Худо хоҳласа шу темпда давом этамиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Мельбурн
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика