

- Ўйин бошидан ташаббусни ўз қўлимизга олиб, биринчи тайм ўрталарида дастлабки голни урдик. Айнан шу гол кейинчалик учрашувни ўз назоратимиз остида ўтказишга имкон берди. Дастлабки таймда иккинчи голни ҳам урганимиздан сўнг кейинги бўлимда натижани сақлаш учун ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик.
Ҳимоя вакилларининг ўйини? Яхши ўйнаган бўлсак керак, ҳар ҳолда “ноль” ҳисобини сақлаб қолдик. Тағин мухлислар ва мураббийлар бор. Ҳақиқий баҳони улар беришади.
“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.



