

БАА про лигасида "Ал Шааб" клуби шарафини ҳимоя қилиб қайтган Шавкат Муллжонов дастлаб "Олмалиқ" сафида машғулот ўтказаётганди. Бироқ футболчи "Бухоро" билан ярим йиллик шартнома тузгани ҳақида маълумот олдик. Шартномада агар хориж клубидан таклиф бўлса "Бухоро" Муллажоновни қўйиб юбориши белгилаб қўйилган.
Сайтимизнинг Телеграмдаги расмий каналига обуна бўлинг: "Championat.asia"



