

Бу ҳақда президент матбуот-хизмати маълум қилди.

Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён футбол оламининг машҳурларидан бири ҳисобланади. Меҳмон "Манчестер Сити" эгаси сифатида кўпчиликка маълум ва машҳур.
Давлатимиз раҳбари ва Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён ўртасидаги суҳбат давомида икки томонлама амалий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, мамлакатимизга Амирликлар инвесторларини истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кенг жалб этиш, уларнинг фаолиятини тизимли равишда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" жорий мавсум Англия Премьер-лигасида муаддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди.



