UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Шароф Муҳитдинов: "Насаф"нинг таклифини икки ой кутдим ва якунда "Пахтакор"га йўл олдим" Янгиликлар

Шароф Муҳитдинов: "Насаф"нинг таклифини икки ой кутдим ва якунда "Пахтакор"га йўл олдим"

Ўтган ҳафтада "Пахтакор" футболчисига айланган Шароф Муҳитдинов championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

Суҳбат давомида ярим ҳимоячи "Пахтакор"га ўтиши ва "Насаф"даги айни пайтдаги ҳолат ҳақида ҳам айтиб ўтди.

"Мазкур жараён тезда рўй берди. "Пахтакор" жамоаси Шота Арвеладзе мураббийлик қилган пайтда ҳам менга қизиқиш билдирганди. Клуб раҳбарлари билан Қаршида гаплашгандик. Ўша паллада менда хориждан ҳам юз фоизлик таклиф бор эди. Хорижга кетишни кўпроқ ўйлагандим. Лекин пандемия туфайли амалга ошмай қолди. Яқинда АГМК жамоасидан ҳам чорлов бўлганди. Шундан сўнг "Пахтакор"дагилар менга жиддий таклиф билан чиқишди. "Насаф"нинг ушбу ҳолатга жавобини икки ой кутдим. Шартнома шартларини ва бошқа жиҳатларини келиша олмадик. Якунда пойтахт клубига ўтишга қарор қилдим. Бир йиллик шартнома имзоладим. Агарда четдан яхши таклиф бўлса қаршиликсиз қўйиб юборишларини шартнома бандларига киритдик. Шу жиҳати манзур келди.

Рақобатдан қўрқмайман. Кучли рақобат бор жойда ўсиш бўлади.  Мақсадим ОЧЛда яхши ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиш. 

"Насаф"да ҳозирда молиявий ҳолат яхшиланмоқда. Ўйлайманки, академияни ўз ҳолига ташлаб қўйишмайди",- дейди Муҳитдинов.






Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика