UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20ОКМК Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  0 13:03"Навбаҳор" футболчиси учун мавсум тугади   0 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  2 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  6 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  0 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  4 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  2 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  13 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  7 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  15 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0

"Шаржа" ФК матбуот котиби: "Шукуров бизда биринчи рақамли футболчи" Янгиликлар

"Шаржа" ФК матбуот котиби: "Шукуров бизда биринчи рақамли футболчи"

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Уммон учрашувига қизиқиш юқори.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2019даги иштирокини бошлайди. Вакилларимиз гуруҳ босқичининг дастлабки турида Уммонга қарши майдонга тушишади. Тошкент вақти билан 18:30да бошланадиган беллашувда футболчиларимиздан фақат ғалаба кутиб қоламиз. 

Бугунги ўйин Шаржадаги "Шаржа Стэдиум"да ўтказилиши боис "Шаржа" футбол клуби ходимлари ҳам тез орада бошланадиган беллашувни катта қизиқиш билан кутишмоқда. Яна шуни айтиш лозим, клуб ходимларидан бир нечтаси мусобақани юқори савияда ўтказиш учун қўлдан келганча ОФК ташкилий қўмитасига ёрдам бериб келишмоқда. Шулардан бири клуб матбуот хизмати вакили Адил Ал Ҳаммади дея оламиз. 

Адил Ал Ҳаммади қарийб 16 йилдан бери "Шаржа" клубида ишлаб келаётган экан. Яхши биласиз, ҳозирда ушбу жамоада ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб бормоқда. Шу боис Ал Ҳаммадини суҳбатга тортиб, унинг ўйин борасидаги фикрлари ҳамда Шукуров ҳақида сўрадик. 

- Ўзбекистон - Уммон ўйинида нима кутяпсиз?
- Биринчи ўйин ҳар доим муҳим. Яхшигина тўқнашув кутяпман. Менимча, иккала жамоа ҳам бир хил даражада. Кўрган бўлсангиз, БАА - Баҳрайн учрашуви ҳам анча қийин ўтди. Ҳар икки жамоа кўпроқ эътиборни ҳимояга қаратди. Ўзбекистон - Уммон баҳси ҳам шунга ўхшаш кечса керак. Биринчи таймда жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилишади. Иккинчи бўлимда эса анча қизиқ ўйин кўрамиз деб ўйлайман. 

- Бу ўйинда Уммонга мухлислик қилсангиз керак?
- Ҳозир бу саволга жавоб бериш мен учун бироз мушкул. Уммон - ён қўшниларимиз, албатта шу жамоага мухлис қиламан. Лекин иккинчи томондан ўзбекистонлик Отабек Шукуров бизнинг клубда ўйнаяпти, шу боис унга ҳам мухлислик қиламан. Агар "Шаржа"да ўзбекистонлик футболчи бўлмаганида мен аниқ Уммон томонида бўлардим. Ҳозир эса ўртадаман.

- Қандай натижа кутяпсиз?
- Менимча, Ўзбекистон кичик ҳисобда ғалаба қозонса керак. Агар Шукуров гол урса янаям хурсанд бўламан. Осиё Кубогида кучли жамоалар кўп. Мен куч бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган бешта жамоани биринчи даражага қўйган бўлардим. Булар - Япония, Жанубий Корея, Австралия, Эрон ва Саудия Арабистони. Иккинчи даражага Сурия билан Ўзбекистонни қўяман. Охирги йилларда шу икки жамоа анча кучайди. БАА билан Қатар эса учинчи даражадагилар ҳисобланади.

- Нима учун БААни учинчи даражали жамоа деяпсиз?
- Чунки БАА ҳали ўзини кўрсата олгани йўқ. Биз мусобақага тайёргарлик жараёнида кўп ўртоқлик учрашувлари ўтказдик, лекин бирортасида ёрқин футбол намойиш эта олмадик. Янги бош мураббий Альберто Заккерони ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қиляпти, лекин унчалик ўхшамаяпти. Италиялик мураббий қўл остида жамоамиз кўп гол ура олмаяпти. Урилган голлар ҳам фақат пенальтидан. Ўтган йил Кўрфаз Кубогида ҳам шу ҳолат юз берди. Гол урмасдан финалга етиб бордик ва финалда пенальтилар сериясида ютқаздик.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
- Сизларда яхши ёш футболчилар бор. Мен ўтган йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларни кўргандим. Ўшанда 8-рақамли (Жасур Яхшибоев) билан 10-рақамдаги (Жавоҳир Сидиқов) илиқ таассурот қолдирганди. Умуман олганда Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп. Шулардан бири Отабек Шукуров бизнинг клубда ўйнаяпти. Мен кўплаб учрашувларни томоша қиламан. Ҳар бир жамоани ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Отабек Шукуров ҳақида нима дея оласиз?
- Шукуров Шаржага келганида ёш эди. Биз дастлаб хавотирга тушгандик, ўйнаб кета олармикан, маҳаллий муҳитга мослаша олармикан. Аммо шундай бўлдики, Шукуров биринчи кунданоқ жамоага киришиб кетди. Майдонга тушган илк ўйинидаёқ ўзини кўрсатди. Тўғриси, бундан ҳаммамиз ҳайрон қолгандик. Илк учрашувдаёқ унинг яхши савиядаги футболчи эканига амин бўлдик. Отабек келганида уйланганига энди икки ой бўлганди. Бошқа маданият, бошқа тил, бошқа овқат... лекин у ҳаммасига тезда кўникди. Чунки футболдан бошқа ҳеч нарсани ўйламади. Жамоамизга айниқса бразилиялик футболчилар келса кўникиши учун уч-тўрт ой кетади. Лекин Шукуров билан бундай бўлмади.

- Мухлисларнинг Шукуровга бўлган муносабати қандай?
- Жуда зўр. Уни ҳамма бирдек яхши кўради. Клуб унга Шаржадаги энг яхши жойдан уй олиб берган. Шукуровнинг инглиз тилидаги билими ҳам ўсиб боряпти, арабчани эса энди-энди ўрганяпти.

- Қачондан бери клубда ишлайсиз?
- 2003 йилдан бери. "Шаржа" клубида анчадан бери ишлаб келяпман. Олдин бизда Тимур Кападзе ҳам ўйнаб кетган. Лекин у кам ўйнаганди. Шунингдек, Азиз Ҳайдаров ҳам БААда яхши фаолият олиб борди.

- "Шаржа" ҳозир турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти.
- Худди шундай. Бунга асосий сабаб жамоанинг аҳиллиги деб ўйлайман. Бундаш ташқари, бош мураббийимиз ҳам жуда тиришқоқ. У ёш мураббийлардан бири ва "Шаржа" мураббийлик фаолиятидаги илк профессионал клуб ҳисобланади. Шукуровнинг ўйини мураббийимизга жуда ёқади, шу боис бу мавсум унга таянч ярим ҳимоячилари орасида энг яхши шартнома таклиф қилинди. Футболда асосан гол урадиган футболчилар ҳамманинг диққат-марказида бўлади. Шукуров эса майдонда кўринмаслиги мумкин, лекин жуда катта ҳажмдаги ишни бажаради.

- Сизнингча, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси қайси босқичгача боради?
- Бу энди гуруҳдан қайси ўрин билан чиқишига боғлиқ. Агар жамоангиз гуруҳда бир ёки иккини олса, узоқроққа бориши мумкин. Мабодо учинчи ўрин билан чиқадиган бўлса, вазият анча қийинлашади деб ўйлайман. Менинг тахминимча, Ўзбекистон гуруҳдан чиқади, 1/8 финалдан ҳам ўтади, у ёғи эса ким рақиб бўлишига боғлиқ. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика