Шарҳловчи: "Агар Вегорст майдонда бўлса, МЮ ўн киши бўлиб ўйнайди"

Aslanov Jasurbek
20 фев 2023
Англиялик шарҳловчи Ричард Киз "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ваут Вегорст ўйинига баҳо берди.

"Агар Вегорст майдонда бўлса, МЮ баҳснинг катта қисмида 10 киши бўлиб ўйнайди. Фикримча, у асосий таркибда бўлиш учун етарлича ҳаракат қилмаяпти, тўғрими? Бу ростку!" - дейди шарҳловчи.

Нидерландия терма жамоаси форварди январ ўртасида "Бёрнли"дан "Манчестер Юнайтед"га ижара асосида ўтган эди. У МЮнинг 10та учрашувида иштирок этиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror