"Шанхай СИПГ" легионер харид қилишга яқин

Alisher
16 янв 2020
Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби бразилиялик ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Чонбук Хюндай Моторс" вингери Рикардо Лопес тез орада Хитой клубига ўтади. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Sports Donga" нашри хабар бермоқда.

Бразилиялик футболчи "Чонбук"да 2016 йилда бери ўйнаб келмоқда. Бунга қадар эса "Итуано", "Гурупи", "Глобо", "Форталеза" ва "Жежу Юнайтед" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

29 ёшли футболчи жорий мавсум K-League'да 36та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sports Donga