“Шальке” клуб афсонасини қайтаришни режалаштирмоқда

Eldor Akmurzayev
14 янв 2021
“Аякс” форварди Клаас-Ян Хунтелаар собиқ жамоасига қайтиши мумкин.

37 ёшли ҳужумчи “Шальке”нинг янги мураббийлар штабидан жой олиши кутилмоқда.

Хунтелаар 2021 йил ёзида бутсаларини михга илмоқчи. У жорий мавсум амстердамликлар сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 5+1 натижа кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, у 2010-2017 йиллар давомида гельзенкирхенликлар шарафини ҳимоя қилган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Transfermarkt