“Шальке” 10 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти, тўплар нисбати эса – 3:21

Eldor Akmurzayev
30 май 2020
Германия чемпионати 29-тури доирасида “Шальке” ўз майдонида “Вердер”га (0:1) имкониятни бой берди.

Шу тариқа, Девид Вагнер бошқарувидаги жамоанинг ғалабсиз серияси ўнта (7 мағлубият, 3 дуранг) ўйинга етди. Тўплар нисбати эса 3:21га тенг.

Чемпионат рестартидан сўнг, гельзенкирхенликлар қаторасига 4та баҳсдан буён муваффқиятсизликка учрамоқда.

Жамоа чемпионат жадвалида 37 очко тўплаган ҳолда 10-ўринда бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru