

Футбол мени бутун ҳаётимни ўзгартириб юборди. Яхши томонга албатта. Бу мен учун кетма-кет учинчи мундиал ҳисобланади. Албатта, энг эсда қоларлиси 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган чемпионат ҳисобланади. Ўшанда севганим Пикенинг жамоаси мусобақа ғолиби бўлганди. Бу сафарги мундиал ҳам анча қизиқарли кечмоқда ва мен учун муҳим аҳамиятга эга. Бразилия футбол юрти ҳисобланади. Ёпилиш маросимида иштирок этиш мен учун шарафли. Финалда ким ғалаба қозонишини билмайман, аммо Худодан бир нарсани сўраб қоламан. Фақат пенальтилар сериясигача иш етиб бормаса бўлгани. Пенальтилар серияси - бу аёвсиз баҳс!



