

"Биз рақиб кучли жамоа эканини биламиз. "Локомотив"ни ўрганиб чиққандик. Икки етакчи ўртасида кечган баҳс кескин ўтди. Гол урмасанг ғалаба қозона олмайсан. Иккинчи даврада ҳали кўп ўйинлар бор.
Бизда чемпионлик учун кураша оладиган таркиб бор. Кубок ва чемпионатда охиригача курашамиз. Ёш футболчилар тажриба тўплашди ва ғалабаларга тайёр бўлишди. Ким яхши ўйнаса ўша майдонга тушмоқда", - дейди Шакер Зуаги.
Марат Аксанов



