

“Металлург” билан ўйин баҳона Бекободга келиб, танишлар билан кўришдим. Ашаддий мухлисларим қаршисида ўзимни кўрсатмоқчи эдим. Аммо бу йил “Металлург” барча чизиқларда ҳар қачонгига қараганда ҳам кучли ўйин намойиш этаётганлигига шоҳид бўлдим. Рақиб ҳимоячилари – собиқ жамоадошларим менга ўйин беришмади. Учрашув охирида жавоб голини киритиб, мағлубиятдан қутилиб қолдик. Бекобод аҳлига кейинги ўйинларда ҳам “Металлург”ни бугунгидек қўллаб қувватлашларини тилайман. Собиқ жамоадошларимни эса муҳим очко билан табриклайман, - дейди Шаҳзодбек Нурматов.
"Металлург" матбуот хизмати
"Металлург" матбуот хизмати



