Шаҳзодбек Нурматов: “Иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”

Narzulla Saydullayev
16 сен 2021
Суперлиганинг 18-турида “Металлург” сафарда “Андижон” (2:1) устидан ғалаба қозониб, ғалабасиз сериясига барҳам берди.

Учрашувдан сўнг бекободликлар ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов билан суҳбатлашдик.

“Қийин ўйин бўлди”, - дея сўз бошлади Нурматов. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг руҳий томондан ҳолатимизда муаммолар бор эди. "Андижон"ни катта иштиёқ эвазига мағлуб этдик. Табиийки, бу бизга руҳий томонда далда бўлади.

- "Металлург"нинг аввалги турлардаги омадсизликларини қандай баҳолайсиз?


- Ютқазган ўйинларимизда ҳам “Металлург” ёмон ўйнамади. Гол уришимиз мумкин бўлган вазиятларда омадимиз келмади. Оддий ҳолатларда ўз дарвозамиздан гол олиб чиқдик. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг руҳий томондан "ўра"га тушиб қолган эдик. Бу ғалаба бизни ушбу "ўра"дан чиқишимизга ёрдам беради.

- Жамоанинг ички муҳитида муаммо йўқми?

- Йўқ албатта, айтганимдек, руҳий "ўра"дан чиқишга қийналаётгандик. . Биргина ғалаба бизни шу вазиятдан олиб чиқиб кета оларди.Шу ютуқ "Андижон"да қўлга киритдик. Келгуси баҳсларда аввалги ўйинларда йўл қўйилган хатоларимизни такрорлмасликни ҳаракат қиламиз.

- Жуда кам гол ураётганингизни нима билан изоҳлайсиз?

- Кўпроқ гол уришим кераклигини биламан. Афсуски, омад келмаяпти. Келгуси турларда барчаси жойига тушишига умид қиламан.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia