

"Бунёдкор" жамоасига тезда қўшилиб кетди. Бу ерда ҳам муҳит ажойиб экан. Футболчиларнинг барчаси бир-бири билан аҳил. Тезда кўникиб кетдим дея оламан. "Қўқон-1912" ва "Олмалиқ"қа қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Мураббийлар барча ўйинчиларни синаб кўриш учун 45 дақиқадан ўйнатишмоқда. Тошкентда яна бир ўртоқлик ўйинини ўтказамиз ва Дубайга йўл оламиз. У ерда ҳам машғулотлар ва бир қатор учрашувлар ўтказиш режада бор. Барча тайёргарлик 9 февралдаги "Ал Шабаб" билан баҳсга қаратилган", - дейди Нурматов.



