Шаҳзода Уильям пандемия даврида болаларга ёрдам кўрсатган Рэшфордга Британия империяси орденини топширди

Sherzod Nurmatov
9 ноя 2021
Бутун мамлакат аҳолиси яккаланиш тартибига ўтганида, Британия ҳукумати мактаб ўқувчиларини овқатлантиришни тўхтатган эди.

Бу ҳақда эшитган Маркус катта масштабдаги кампанияни бошлаб юборганди. 

У пул йиғди, бош вазир билан гаплашди ва мактабларга тушликни қайтаришга эришди.

Маркус Виндзор қасрида ўтган бугунги тадбирга хайрия ишларида ўзи каби жуда фаол бўлган онаси Мелани билан келди.

Рэшфорд нафақат футболда, балки ҳаётда ҳам ёш авлодга ҳақиқий ўрнак бўла олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News