Шаҳзод Нурматов: "Қизилқум"га қарши баҳсда бир қатор голли вазиятлардан фойдалана олмадик"

Aslanov Jasurbek
24 окт 2016
Чемпионатимизнинг 26-тур учрашувида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” клуби меҳмони бўлди ва сафардан 1 очко билан ортга қайтди.

Ўйиндан сўнг “қалдирғочлар” ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов ушбу баҳс ва “Локомотив”га қарши бўладиган эртанги Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашуви ҳақида фикр билдирди. 

“Сафарда “Қизилқум”га қарши кечган учрашув яхши бўлди, афсуски бир қатор голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Бир тарафдан омад ҳам етишмади. Рақибларимиз ҳимояда тартибли ўйин кўрсатди. Асосий рақобатчимиз бўлган “Локомотив” жамоаси Бухорода мағлуб бўлди. Биз бундан унумли фойдалана ололмадик. Эртага “Локомотив” жамоасига қарши Ўзбекистон кубоки ярим финал босқичида майдонга чиқамиз. Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Жамоадаги барча футболчилар эртанги ўйинга тайёр. Насиб қилса яхши натижа қайд этамиз деб ўйлайман. Сафарда бўлгани билан барибир Тошкентда тўп тепамиз”, - дейди “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Шаҳзод Нурматов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia