“Шаҳрихончи” стадиони тайёр эмас. Жамоа 2-турда Зоминга боради

Omonjon To`xtamirzayev
12 апр 2023
Биринчи лига 2-туридан ўрин олган “Шаҳрихончи” — “Зомин” ўйини Зоминда бўлиб ўтади.

Бунга сабаб “Шаҳрихончи” жамоаси Лига томонидан стадион бўйича қўйилган талабни ҳозирги кунгача бажара олгани йўқ.

Лига “Шаҳрихончи” футбол жамоасини ўтган мавсумдан буён бир неча бор огоҳлантирди. Шунга қарамай,

жамоа тумандаги стадионни талаб этилган минимал кўринишга олиб келиш йўлида айтарли иш қилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, беллашув 14 апрель, жума куни бўлиб ўтади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: pfl.uz