“Шаҳр Ходро” устози Стефано Кузин: “Бизга тажриба етишмади”

Narzulla Saydullayev
11 фев 2020
Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Шаҳр Ходро” бош мураббийи Стефано Кузин ўз фикрларини билдирди.

“Жамоамиз ва рақиб ўйинчилари орасида жуда катта фарқ борлиги баҳс давомида анчайин сезилди. Албатта, мусобақанинг амалдаги ғолиби билан ўйнаш қийин бўлиши аниқ эди.

Футболчиларимиз ҳар бир тўп учун борини бериб ҳаракат қилишди. Аммо, бундай нуфузли турнирда илк бор қатнашаяпмиз. Шунинг учун, балки тажриба етишмагандир”, - дейди канадалик мураббий.

Эслатиб ўтамиз “Шаҳр Ходро” жамоаси ОЧЛ доирасидаги кейинги турни Тошкентда “Пахтакор” стадионида ўтказади. “Ал Ҳилол” эса “Шабаб Ал Аҳли” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.



ОФК расмий сайтидан Юсуфбек таржимаси



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia