Шаҳбоз Беғамов: "Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори ишдан олинди!"

Alisher
24 май 2022
Таниқли инсайдер Шаҳбоз Беғамов ўз телеграм каналида навбатдаги хабарни эълон қилди.

"Истеъфо!

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига 19 апрель куни директор этиб тайинланган Эркин Бахтиёров ишдан олинди!

Маълумотларимга кўра, ПФЛ раҳбарияти томонидан айнан Ҳакамлар қўмитасига раҳбарлик лавозимига тавсия этилган, кейинчалик янги ташкил этилган футбол ҳакамлари марказига директор лавозими ишониб топширилган Бахтиёровнинг фаолиятида ЎФА раҳбарияти нотўғри ишларни аниқлагач, ишонч оқланмагач, якунда Эркин Бахтиёров ишдан олинган.

Тез орада ЎФА ушбу маълумотни расман тасдиқласа керак", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида 


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia