

Шацких: - Рақибнинг асосан қанотлар ва стандарт вазиятлардан узатмалар орқали ҳужум қилишини билардик. Айнан шундай ҳолатларда ҳушёр бўлишни режалаштиргандик. Буни уддаладик. Деярли бўш ҳудудлар қолдирмадик. Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади. Футболчиларнинг бор интилиш билан ҳаракат қилишганидан қониқдим. Биринчи бўлимдаги кичик хатоларни танаффусдан кейин тўғрилай олдик.



