

Ушбу баҳсда майдон эгалари 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
"Шабаб Ал Аҳли"га яқиндагина кўчиб ўтган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азизжон Ғаниев қайдномага киритилмади.
Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" навбатдаги ўйинни ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида 10 февраль куни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказади.
"Шабаб Ал Аҳли" - "Ал Жазира" 1:2
Голлар: Луваннор 11 - Али Мабҳут 4, Халфан Муборак 88.
"Шабаб Ал Аҳли": Мажид Носир, Абдулазиз Ҳуссайин, Муҳаммад Марзуқ, Салмин Ҳамис, Аҳмад Абдулла Жамил, Волид Ҳуссайин (Мажид Ҳассан, 75), Федерико Картабиа (Аҳмад Ҳалил, 83), Абдуллоҳ Ал Нақби, Эйд Ҳамис Эйд, Педро Конде (Исмоил Ал Ҳаммади, 71), Энрике Луваннор.
Четлатишлар: Аҳмад Абдулла Жамил 57 - Бруно 78.




