БАА чемпионати. “Шабаб Ал Аҳли” сафарда зафар қучди. Ҳамробеков ва Машарипов эса 2-тайм давомида захирага олинди

Alisher
20 мар 2021
Мусобақа 22-туридан ўрин олган “Ал Дафра” – “Шабаб Ал Аҳли” учрашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйинда ҳисоб 11-дақиқада пенальтидан Федерико Картабиянинг аниқ зарбасидан сўнг очилди. 2-тайм бошида Идрисс Мзауияни орадаги фарқни тиклади. 67-дақиқада эса мезбонларнинг аргентиналик ҳимоячиси Педро Павлов автогол муаллифига айланди ва ғалаба дубайликларга насиб этишига сабабчи бўлди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Одилжон Ҳамробеков 64-дақиқада захирага олинди. Унинг ўрнига ҳужумчи Аҳмад Ал Ҳасми тушди. Учрашув охирларида эса Жалолиддин Машарипов ўрнини захирадан яна бир ҳужумчи Яҳё Ал Ҳассани эгаллади.

“Шабаб Ал Аҳли” бугунги ғалабадан кейин очколарини сонини 40 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди.

“Ал Дафра” – “Шабаб Ал Аҳли” – 1:2 (0:1, 1:1)

“Шайх Ҳамдан Бин Зайд” ўйингоҳи

Голлар: Картабия (пен.) 11 – 0:1, Мзауияни 53 – 1:1, Павлов (аг) 67 – 1:2

“Шабаб Ал Аҳли” – Ҳамза, Санқур, Аббос, Ал Камоли, Марзуқ, Мажид Ҳассан, Ҳамробеков (Ал Ҳасми, 54), Машарипов (Ал Ҳассани, 90), Муҳаммад Жума Ийд (Эдуардо, 65), Картабия (Суҳайл 65), Игор да Круз (Ийд Ҳамис, 86).

БАА ЧЕМПИОНАТИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ



AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia